Ўзбекистон ижодкор ёшларни қандай қўллаб-қувватлайди
Маърифатпарвар шоиримиз Абдулҳамид Чўлпоннинг “Адабиёт яшаса – миллат яшар” деган ҳикматли сўзларида чуқур маъно бор. Муҳтарам Президентимиз “Адабиёт – халқнинг юраги” деб такрор-такрор айтадилар. Адабиётга катта эътибор билан қараб, адибларни доим қўллаб-қувватлайдилар. Халқимиз азму шижоат, ақл-заковат билан барпо этаётган Янги Ўзбекистонда адабиётни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишини ташкил этади. Зеро, ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзликни англаш, эзгу қадриятиларни сақлаш ва бойитиш, ёш авлод маънавиятини юксалтиришда сўз санъатининг аҳамияти беқиёс.