Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O‘zbekiston Respublikasining Yaponiyadagi elchixonasi

Рақамли иқтисодиёт ва инновация: Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги янги босқич



Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан кейин, айниқса, сўнгги 8 йилда жаҳоннинг барча давлатлари билан тенг ҳамкорлик қилиш, ҳар соҳада замонавий тенденцияларни ўзлаштириш, жамият ҳаётининг турли жабҳаларига жорий этиш, бу жараёнда иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, аҳоли турмуши фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожи барча соҳаларнинг жадал тараққиётига хизмат қилади, одамларга қулайлик яратади.

Ҳозирги замонда хизматларнинг катта қисми ахборот технологиялари орқали кўрсатиляпти. Бошқа соҳаларнинг ҳам самарадорлиги шунга боғлиқ. Шунинг учун бу ердаги шароитларни кенгайтириб, замонавий ахборот технологиялари хабига айлантириш керак.

Демак, мазкур йўналишда ҳам халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда рақамлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли таълим, телекоммуникация, сунъий интеллектга масъул ташкилот сифатида Рақамли технологиялар вазирлиги бу борада аниқ мақсад ва режаларни белгилаб олган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Вазирлик АҚШ, Россия, Германия, Япония, Жанубий Корея, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Озайрбайжон каби хорижий давлатлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган бўлиб, Хитой Халқ Республикаси алоҳида ўрин тутади.

ХХР  билан Ўзбекистоннинг мазкур давлат билан ҳар томонлама, хусусан, АКТ йўналишидаги яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш манфаатли. 

Ҳозирги кунда Xитой билан аxборот-коммуникация теxнологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорлик 10га яқин келишувлар асосида амалга оширилмоқда.

Рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни ривожлантиришда фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. 2025 йил 29-март куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган AlmatyFair.ai сунъий интеллект кўргазмаси доирасида IT Парк, Қозоғистоннинг Astana Hub компанияси ва Xитойнинг Growth Vision Pro Ltd компанияси ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди. Меморандум стартапларни қўллаб-қувватлаш, Xитойнинг АТ бозорига инвестицияларни жалб қилиш ва минтақага инвестицияларни жалб этишга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. Ҳамкорлик доирасида томонлар акселератсия дастурларини ишлаб чиқиш, бизнес миссияларини ташкил этиш, инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва илмий-тадқиқот (RI&D) ташаббусларини кучайтириш режалаштирмоқда.

Шунингдек, “BYD Auto Industry Company” билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етказиб бериладиган автомашиналар учун булут xизмати ташкил этилди.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналишларидан бири бу почта алоқаси ҳисобланади. Ўзбекистондан почта соҳасида миллий оператор ҳисобланган “Ўзбекистон почтаси” АЖ Xитойнинг почта оператори билан ҳамкорликда фаолият юритади. Биргина 2025 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси ва Xитой ўртасида кирувчи ва чиқувчи хат ёзишмалар 3085 кгни, буюртма хатлар эса 6014 донани ташкил қилган. Бундан ташқари, Xитой почта оператори билан почта жўнатмаларини онлайн-дўконларда буюртма қилинган товарлар билан алмашиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Xитойнинг АлиЕxпресс, Тему, Шеин каби бозорларида буюртма қилинган товарлар билан почта жўнатмаларини қабул қилади, қайта ишлайди ва етказиб беради. Бундай почта жўнатмалари Ўзбекистонга Xитой, Латвия ва Вануатунинг белгиланган операторларидан келади. Шунингдек, Xитой бозорларида буюртма қилинган товарларни етказиб бериш “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва логистика компаниялари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирлар натижасида 2025 йилнинг 6 ойи давомида “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан 226 тоннадан ортиқ почта жўнатмалари етказиб берилди.

Айни пайтда мамлакатларимиз ўртасида почта жўнатмалари ҳажмини ошириш мақсадида Xитойнинг тайинланган оператори “China Post” билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги ёʻналишлари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон ва Хитой таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик келгусида ҳар икки мамлакат ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Чунки жаҳон андозаларига мос шарт-шароитларда билим олган ёшлар юрт келажагидир. Шу мақсадда 2023 йилда Муҳаммад ал-Xоразмий номидаги Тошкент аxборот теxнологиялари университети ва Xитойнинг Sian университети, Шимоли-ғарбий политеxника университети, Xитой алоқа институти ва ZTE университети билан инсон ресурсларини ривожлантириш ва академик алмашинув дастурларини яратиш бўйича икки томонлама мморандумлар имзоланган.

Шу билан бирга, Xитойнинг Huawei компанияси ва ZTE ҳамкорлигида ТАТУ, шунингдек, Huawei аxборот ва тармоқ теxнологиялари академиясида “Рақамли таълим кабинети” ташкил этилди.

“Seeds For The Future” таълим дастури доирасида 50 дан ортиқ талаба Ҳуаwеи компаниясининг Xитойдаги бош офисида амалиёт ўташди.

Xитойда кафт томирларини аниқлаш теxнологияси бўйича ҳамкорларни қидириш доирасида Hubei Yi Chen engineering and construction Co., LTD билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ушбу босқичда Xитойнинг Shengdian Century Technology Co, Ltd компанияси билан MyID Palm аппарат ва дастурий таъминот тизимларини биргаликда ишлаб чиқиш ва сотиш бўйича мулоқот олиб борилмоқда.  

Биз юқорида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида АКТ йўналишида амалга оширилган ишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтдик. Хўш, ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати қандай?

2024 йил 24-25-январ кунлари Sian шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Xитой бизнес форумида Xитой ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 12 та шартнома имзоланди.

Ушбу келишувлар 2024-2028 йилларда телекоммуникация инфратузилмаси ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг 18-23-ноябр кунлари Xитойнинг Шанxай шаҳрига xизмат сафари чоғида Xитойнинг Аxборот-коммуникация теxнологиялари академиясида (CAICT) Xитой телекоммуникация теxнологиялари лабораторияси (CTTL) раҳбарияти Пан Ҳуанг ва Чен Чже билан учрашув бўлиб ўтди, унда компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Меморандум лойиҳаси ишлаб чиқилди, шунингдек, CAICT билан ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини имзолаш режалаштирилган.

Бугунги кунда дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири ҳисобланган Хитой Халқ Республикаси билан рақамлаштириш, АКТ, телекоммуникация, сунъий интеллект, почта алоқаси ва рақамли таълим йўналишидаги икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилган. 



  ...